Ўзбекистонда сейсмик хавфсизлик кучайтирилади — тафсилотлар

Республикада хорижий мутахассислар жалб қилинган ҳолда, биноларни ўрганиш бўйича янги амалиёт йўлга қўйилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сейсмик хавфсизликни кучайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по усилению мер сейсмической безопасности.
Қайд этилишича, 2017 йилдан буён жойларда 11 минг 410 та кўп қаватли уйлар қурилган. Қурилишнинг асосларидан бири бўлган сейсмология соҳаси ҳам ривожлантирилмоқда.
“Давлат лойиҳа институтлари мутахассислари иштирокида жойларда ўрганишлар ўтказилди. Ушбу ўрганиш натижалари ва ҳудудларнинг сейсмик ҳолати таҳлили асосида бу тизимни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Унга кўра, хорижий мутахассислар жалб қилинган ҳолда, биноларни ўрганиш бўйича янги амалиёт йўлга қўйилади”, — дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по усилению мер сейсмической безопасности.
Тақдимотда қуйидагилар маълум қилинди:
зилзилага ва бошқа табиий офатларга бардошли уйларни қуриш бўйича тажриба алмашиш кенгайтирилади;
бинолар инструментал техник текширувдан ўтказилиб, камчиликлар бартараф этилади;
ушбу ўрганишлар ва хорижий тажриба асосида, сейсмик хавфни, таъсирни ва хатарни баҳолаш юзасидан меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилади.
Давлат раҳбари қурилишда сифат ва хавфсизлик биринчи ўринда эканини айтди. Бу йўналишларни илмий ривожлантириш, соҳага замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўзбекистон кучли зилзилаларни прогноз қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқади