Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Осиё чемпионатида навбатдаги медалларни қўлга киритишди

Ригина Адашбаева даст кўтариш ва иккикурашда бронза медалларига сазовор бўлди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Икки нафар ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойда ўтказилаётган Осиё чемпионатида совриндор бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Хитойнинг Цзяншань шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалларига сазовор бўлди.
Унга кўра, -81 кг вазн тоифасида қатнашган Ригина Адашбаева ҳамда Мадина Файзуллаева ўз номларини совриндорлар қаторига қўшиб қўйишди.
Чемпионат Азии по тяжёлой атлетике
“Ригина Адашбаева даст кўтаришда 104 кг натижа билан бронза, ҳамда иккикурашда 224 кг жамғарган ҳолда 2 та бронза медалига сазовор бўлди”, — дейилади хабарда.
Мадина Файзуллаева эса силтаб кўтариш машқида 121 кг тошни бўйсундирган ҳолда кучли учликдан жой олди.
Аввалроқ, -67 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳусинбой Матрасулов бронза медалини қўлга киритган эди ва умумий ҳисобда тўртинчи бўлиб мусобақани якунлади.
Осиё чемпионати 9 май куни бошланган ва 15 майга қадар давом этади. Мусобақада қитъанинг 26 давлатидан 170 нафар спортчи, жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари иштирок этмоқда.
Ўзбекистонлик таэквондочи БААдаги жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиқди