Автомобиль йўлларига оид қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилмоқда

Мутасаддилар президентга йўл хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар бўйича ахборот беришди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 май — Sputnik. “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган тақдимотда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Тақдимотда мутасаддилар йўл хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар бўйича ахборот беришди.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 мая ознакомился с презентацией о результативности работы и запланированных проектах в сфере дорожного хозяйства.
Бу йил қуйидагиларни ташкил этиш режа қилинган:
7 минг километр умумий фойдаланишдаги йўл ҳамда 231 та кўприкни қуриш ва таъмирлаш;
13 минг километр тупроқ кўчаларга шағал ётқизиш;
400 километр цемент қопламали йўллар қуриш;
магистраллар бўйида 72 та сервис мажмуаси ташкил этиш.
Қайд этилишича, ҳозирда халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликда 1 минг 200 километр йўлни реконструкция қилиш бўйича 6 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Энди яна 4 та лойиҳа бошланиши кўзда тутилган.
“Тўрткўл ва Беруний шаҳарларини айланиб ўтувчи А-380 магистралини реконструкция қилиш, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 516 километр маҳаллий йўлларни тўла таъмирлаш, Термиз – Денов ҳамда Сирдарё – Бахт оралиғидаги йўлларни цемент-бетон қопламали қилиб қуриш режалаштирилган. Бу лойиҳаларга Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестиция банки маблағлари йўналтирилади”, — дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 мая ознакомился с презентацией о результативности работы и запланированных проектах в сфере дорожного хозяйства.
Давлат раҳбарининг қайд этишича, энг муҳим масала бу йўлларни сифатли сақлаш. Йўл бўйларида инфратузилмани ривожлантириб, аҳолига қулайликлар яратиш бўйича топшириқлар берилди.

“Бундан қарийб 20 йил олдин қабул қилинган “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун ҳозирги замон талабларига жавоб бермаяпти. Сўнгги йиллардаги ислоҳотлар, бугунги долзарб масалалар унда акс этмаган. Шу боис мазкур қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилмоқда”, — дея қайд этилган хабарда.

Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилмоқда:
“автомобиль йўлларини режалаштириш” механизмини жорий этиб, йўл инфратузилмасини аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларига мос равишда ривожлантириш;
йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикри ва атроф-муҳитга таъсирини инобатга олиш ҳамда пиёдалар учун тўсиқсиз муҳитни яратиш бўйича қатъий талаблар ўрнатилмоқда;
коммуникация тармоғини қуришда йўлнинг аввалги ҳолатини тиклаш харажатларини қоплаш шарти киритилмоқда;
пулли йўлларнинг ҳуқуқий асослари, ажратилган ва йўл бўйи минтақаларида сервис биноларини жойлаштиришга оид талаблар белгиланмоқда;
йўлларда катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тартибга солинмоқда.
“Тошкент – Андижон” йўлини қуришга 30 тадан ортиқ хорижий компания қизиқиш билдирди