2030 йилга бориб бизга камида 130 млрд киловатт электр энергияси керак бўлади — Алиханов

Алихоновнинг фикрича, республиканинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш учун бошқа усуллар ҳақида ўйлаш ва энергетика соҳасини диверсификация қилиш муҳим.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро энергетика форумининг иккинчи кунида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси аъзоси Борий Алихонов яшил водород олиш бўйича технологик инновация лойиҳаси ҳақида гапирди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Гап гибрид энергия манбалари ва водород тизимига асосланган автоном техник мажмуа ҳақида бормоқда. Уни республиканинг чекка ҳудудларида ҳам ўрнатиш мумкин.
Лойиҳанинг амалга оширилиши учувчисиз учиш аппаратларини ёнилғи қуйиш ва бошқа мақсадлар учун зарур бўлган водородни олиш имконини беради.
Технологический инновационный проект по получению зеленого водорода
“Умуман олганда, водород ёқилғи эмас, водород энергия ташувчиси, деб айта оламан. Ўйлайманки, келажакда энергиянинг асосий таянчларидан бири ёки фундаментал йўналишларидан бири водороддан, айниқса яшил водороддан криоген ёқилғи ва умуман энергия ташувчи сифатида фойдаланиш бўлади”, — деди у.
Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш йўналиши белгиланди. Бироқ Алихоновнинг фикрича, республиканинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш учун бошқа усуллар ҳақида ўйлаш ва энергетика соҳасини диверсификация қилиш муҳим.
“Чунки қуёш энергетикаси, шамол энергетикаси соҳаларида муаммолар бор, ҳудудлар бор, ишлаб чиқарилаётган энергия самарадорлиги пастлиги, энергияни сақлаш ва бошқалар. Бу борада ишлашимиз керак. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти тахминан 5-6 фоизга ўсиб бораётганини, аҳоли ўсиши эса йилига 700-800 минг кишини ташкил этаётганини инобатга олсак, 2030 йилга бориб бизга камида 130 миллиард киловатт электр энергияси керак бўлади”, — деди у.
"Яшил энергетика" улуши илдам ортиб бормоқда