ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Янги ўқув йилида "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида муҳандислик мактаби очилади. Бу ҳақда филиал ижрочи директори Шавкат Абдукомилов Ўзбекистон энергетика ҳафталиги доирасида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
"Унинг асосида талабалар бевосита саноат томонидан қўйилган тактик вазифалар устида ишлайди", — деди Абдукомилов.
Шунингдек, филиал мутахассислар тайёрлашда “Росатом”, бош университет ва “Ўзатом” билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, шу йил Тошкентда бўлиб ўтган "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" бешинчи халқаро саноат кўргазмасида Олмалиқ шаҳридаги МИСиС филиали негизида “ГеоМетТех” илғор муҳандислик мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланган.
Ўтган йили Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев яқин бир ярим йил ичида Ўзбекистонда Россия тажрибаси асосида олтита илғор муҳандислик мактаблари ташкил этиш режалаштирилланлиги ҳақида маълум қилганди.
Россия Федерациясида Илғор муҳандислик мактаблари — бу Таълим ва фан вазирлигининг федерал лойиҳаси бўлиб, унинг асосий мақсади - Россиянинг технологик суверенитетини таъминлашга қодир бўлган янги авлоднинг юқори малакали муҳандисларини тайёрлаш. Россия президенти Владимир Путин 2024 йилда Федерал Мажлисга қилган мурожаатида ушбу лойиҳани кенгайтиришни таклиф қилди.