ИННОПРОМ-2025: кўргазманинг биринчи кунида қандай ҳужжатлар имзоланди?
09:25 29.04.2025 (янгиланди: 10:30 29.04.2025)
© INNOPROMТоржественная церемония подписания соглашений с участием Первого заместителя Председателя Правительства Российской Федерации Дениса Мантурова и Заместителя Премьер-министра Республики Узбекистан Жамшида Ходжаева.

© INNOPROM
Oбуна бўлиш
Денис Мантуров ва Жамшид Ходжаев иштирокида шартномаларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Тошкентда иш бошлаган "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" бешинчи халқаро саноат кўргазмасида Ўзбекистон ва Россия ўртасида 15 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.
Россия Федерацияси ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев иштирокида шартномаларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Унда икки мамлакат ҳокимият ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўртасида 15 та шартнома ва меморандумлар имзоланди.
Имзоланган ҳужжатлар:
Татаристон Республикаси ҳукумати ва Навоий вилояти ҳокимлиги ўртасидаги битим;
Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Омск вилояти ҳукумати ўртасидаги келишув;
Архангелск вилояти ҳукумати ва Навоий вилояти ҳокимлиги ўртасидаги келишув;
Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокимлиги ва “Бошқирдистон Республикаси тараққиёт корпорацияси” акциядорлик жамияти ўртасида ҳамкорлик шартномаси;
Москва вилояти ва Тошкент вилояти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандум;
Москва вилояти ҳукумати ва "SPZ-BEARINGS Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона ўртасида ҳамкорлик шартномаси;
“Саноат технологиялари илмий-ишлаб чиқариш маркази” МЧЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўртасида тузилган шартномалар;
Ўзбекистон Республикаси, Олмалиқ шаҳридаги МИСИС филиали негизида “ГеоМетТех” илғор муҳандислик мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида келишув;
“Чирчиқ” кимё-саноат технопарки дирекцияси” МЧЖ ва "TASHCHEMIKAL-PRODUCT" МЧЖ ўртасида келишув меморандуми;
Наманган вилояти ҳокимлиги ва “Омск металлургия комбинати” МЧЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
Наманган вилояти ҳокимлиги ва "Siberian Wellness" МЧЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
Фарғона вилояти ҳокимлиги ва "D’cotton" МЧЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
“Бухоросаноат ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат парки дирекцияси ва “Форт Верний” МЧЖ ўртасида лойиҳани биргаликда амалга оширишни бошлаш тўғрисида келишув;
“Бухоросаноат ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат парки дирекцияси ва “Маршал ФТ” МЧЖ ўртасида лойиҳани ҳамкорликда амалга оширишни бошлаш тўғрисидаги келишув;
“Бухоросаноат ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат парки дирекцияси” МЧЖ ва “Ariko” МЧЖ ўртасида махсус саноат парки ҳудудига инвестиция киритиш тўғрисидаги шартнома.
Маълумот учун, Тошкентда 28-30 апрель кунлари “ИННОПРОМ.Марказий Осиё” кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазма бешинчи бор энергетика ва металлургия, саноатни автоматлаштириш ва IT-технологиялари, фармацевтика, тиббиёт комплекси ва бошқа турли соҳаларда фаолият юритувчи компаниялар учун ҳамкорлик марказига айланиши кутилмоқда.
Халқаро саноат кўргазмасининг асосий элементларидан бири бозорнинг долзарб эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган ҳамда саноат кооперацияси ва инновацияларни ривожлантиришга бағишланган кенг кўламли тадбирларни ўз ичига олган бизнес-дастур ҳисобланади.
Дастур асосий тенденцияларни муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик учун янги имкониятларни топиш учун етакчи экспертлар, бизнес ва ҳукумат вакилларини бирлаштиради. У турли соҳаларни қамраб олади ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган.