Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда “е-CМR”дан фойдаланиш лойиҳаси ишга тушди

Лойиҳанинг амалга оширилиши транспорт ҳужжатларини олиш ва текшириш жараёнини тезлаштиради, шунингдек, транспорт, логистика ва назорат тартиб-қоидаларини амалга оширишдаги харажатларни камайтиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) транспорт ҳужжатларини қабул қилиш ва текширишни тезлаштиришга қаратилган синов лойиҳа ишга туширилди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) хабар берди.
ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев раислигида электрон халқаро транспорт хати “e-CMR”дан фойдаланишда тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Мулоқотга аъзо давлатларнинг транспорт, рақамлаштириш, солиқ ва божхона тартибга солиш соҳасидаги ваколатли органлари, тармоқ бирлашмалари, илмий ташкилотлар, бизнес ҳамжамиятлари вакиллари, шунингдек, ишончли учинчи томон ва электрон ҳужжат айланиши операторлари таклиф этилди.
Иштирокчилар қатор ташкилий масалаларни муҳокама қилиб, тажриба лойиҳасини амалга ошириш муддатлари ва тартибини белгилаб олишди.
Уни ишга тушириш учун аъзо давлатлар қуйидагиларни амалга оширишлари керак:
электрон халқаро юк хати "e-CMR" учун умумий форматни белгилаб олиш;
трансчегаравий ахборот билан ўзаро алоқада электрон "e-CMR" маълумотларининг ҳуқуқий аҳамиятини эътироф этиш масаласини ҳам ҳал этиш;
электрон ҳужжат айланиши операторлари ва ишончли учинчи шахс ўртасида ахборотнинг ўзаро таъсир қилиш тартибини аниқлаш ҳам кўзда тутилган.

“Бизнинг биргаликдаги ишимиз натижалари нафақат халқаро автомобиль транспортида юридик аҳамиятга молик электрон ҳужжат айланишига ўтиш тезлигини белгилаб беради, балки, кузатув механизмини жорий этиш ва рақамли транспорт йўлаклари экотизимини яратиш каби қатор интеграция йўналишларини тўлиқ амалга ошириш муваффақияти ҳамдир”, — деди ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев.

Лойиҳанинг амалга оширилиши транспорт ҳужжатларини олиш ва текшириш жараёнини тезлаштиради, шунингдек, транспорт, логистика ва назорат тартиб-қоидаларини амалга оширишдаги харажатларни камайтиради.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда транспорт ва энергетика соҳасидаги интеграцияни ривожлантириш муҳокама қилинди