“Ҳозирда бизда жиззахлик икки ёшли бола бор. У 8 ойлик бўлганда онаси ўғлининг ўнг кўзида ғалати порлашни пайқади. Кўпинча ретинобластома шу тарзда ўзини намоён қилади. Гўдак, афсуски, ўнг кўзидан айрилган, аммо Москвадаги Фёдоров номидаги илмий-техника мажмуасида чап кўзини сақлаб қолиш учун зарур бўлган муолажаларни олган”, — дейди Жамила Алиева.
“Мен кўп миллатли оилада ўсганман, миллати ва фуқаролигидан қатъи назар, барча болаларга ёрдам беришимиз кераклигига шубҳа қилмасдим. Бунда мени фонд жамоасининг барча аъзолари қўллаб-қувватламоқда, ҳеч биримиз болаларни "ўзимизники" ва "бегоналар"га ажратмаймиз, чунки боланинг ҳаётидан қимматроқ нарса йўқ. Бағрикенглик — фонднинг асосий қадриятларидан бири. Фаолиятининг биринчи кунларидан бошлаб ва шу кунгача биз нафақат рус болаларига, балки бошқа мамлакатлардан келган болаларга ҳам ёрдам бериб келмоқдамиз ва бу ҳамиша шундай бўлиб қолади”, — дейди у.
“Биз ҳамкорлик қилишдан доимо хурсандмиз ва мулоқот қилишга тайёрмиз. Афсуски, МДҲ давлатларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни фаол деб бўлмайди, чунки бу жамғармалар одатда ўз мамлакатларидаги болаларга ўз ҳудудида ёрдам беради ва Россияда даволаниш учун пул тўламайди. Биз Россиядаги диаспоралар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлардик, улар ўз ватандошларига Москвада даволанишга ёрдам беришлари мумкин”, — дея қўимча қилди Алиева.