TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорликнинг янги ўсиш нуқталарини белгилаб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси расмий ташриф билан Эронда бўлиб турибди. Ташриф давомида Теҳронда бош вазир ҳамда мезбон мамлакат биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф бошчилигида ҳукуматлар делегацияларининг учрашуви ўтказилди.
Айтилишича, ушбу учрашув ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олиш учун қулай имконият. Томонлар икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга чиқариш имкониятларини муҳокама қилишди.
Узбекистан и Иран подписали дорожную карту по развитию сотрудничества на 2025-2027 годы
© Кабинет Министров Республики Узбекистан
Учрашувда қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
2025-2027 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси";
Имтиёзли савдо битимининг товарлар рўйхатини тасдиқлаш баённомаси;
Ўсимликлар ҳимояси ва карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
Ҳалол стандарт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми.
Шунингдек, Теҳронда Ўзбекистон - Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди. Таъкидланишича, ўзаро савдода барқарорлик кузатилмоқда. Хусусан, товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион долларга етди, қўшма корхоналар сони 210 тадан ошди.
Узбекистан и Иран подписали дорожную карту по развитию сотрудничества на 2025-2027 годы
© Кабинет Министров Республики Узбекистан
“Мавжуд захиралар чуқур таҳлил қилиниб, янги ўсиш нуқталари белгиланди, умуман олганда, 1 миллиард долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувлари шакллантирилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Тадбирда эронлик ишбилармонлар Хоразм ва Самарқанд вилоятларидаги саноат зоналари имкониятлардан кенг фойдаланишга таклиф этилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон - Эрон бизнес форумида қатнашиш учун Ўзбекистондан 100 нафардан зиёд тадбиркорлар, вазирлик ва идоралар вакиллари ўзларининг турли йўналишдаги илғор таклиф ва ташаббуслари билан қатнашиб, B2B шаклда музокаралар олиб борди.