Ўзбекистоннинг писта боғларини янгилашга эронлик мутахассислар жалб этилади

© Sputnik / Актан ТемиркановПовседневная жизнь в Самарканде.
Повседневная жизнь в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2025
Oбуна бўлиш
Картошкачилик соҳасида Эроннинг илғор тажрибаси Ўзбекистонга трансфер қилиниши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг 50–100 йиллик писта боғларини янгилашда эронлик мутахассисларни жалб этилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Теҳронда савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 16-йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда 2024 йилда ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажми 2023 йилга нисбатан 43 фоизга ошгани қайд этилди.
Икки мамлакат ўртасида Қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорлик қўмитасининг алоҳида мажлисини ўтказиш ташаббуси илгари сурилди. Бу ташаббус долзарб муаммоларни тезкор ҳал қилиш, шунингдек, истиқболдаги йирик ташаббусларни уйғун мувофиқлаштириш учун янги платформа яратади.
Айтилишича, Эрон хусусий сектори иштирокида Ўзбекистонда қатор истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди.
“Қишлоқ хўжалиги техникасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш, “Nutritech” бренди остида 40 турдаги агробиотехнологик воситалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, Эрон маҳсулотлари учун кўргазма ва савдо майдонини ташкил этиш, дрон технологияси асосида агрохизматлар марказини яратиш, шу жумладан пилотлар ва диспетчерларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Қуйидаги масалалар ҳам кун тартибидан ўрин олди:
Ўзбекистоннинг 50-100 йиллик писта боғларини янгилашда эронлик мутахассисларни жалб этиш;
Тошкент давлат аграр университети ҳамда Эроннинг Озод университети ўртасида қўшма дастурларни йўлга қўйиш;
картошкачилик соҳасида Эроннинг илғор тажрибасини Ўзбекистонга трансфер қилиш.
Томонлар бу келишувлар икки давлат ўртасида нафақат қишлоқ хўжалигида, балки умумий стратегик ишончда ҳам янги даврни бошлаб беришига ишонч билдирди.
Министр инвестиций, промышленности и торговли Лазиз Кудратов провел встречу с заместителем первого вице-президента Исламской Республики Иран по международным делам и региональному сотрудничеству Али Наджафи Хошруди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2025
Ўзбекистон ва Эрон ўртасида режалаштирилган тадбирлар маълум қилинди
Янгиликлар лентаси
0