Умаханов Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида ўтказилган видеомулоқотда иштирок этди.
“Бугун биз Sputnik ахборот агентлиги ташаббуси билан Улуғ Ватан уруши иштирокчиларига, уларнинг жасорати, қаҳрамонлиги ва мислсиз матонатига ҳурмат бажо келтириш учун йиғилдик. Мана саксонинчи йилки Ғалаба кунини умумий хотира ва фахримиз ифодаси сифатида нишонлаб келмоқдамиз. Йиллар ўтди ва биз ҳақли равишда айта оламиз: инсоният тарихи бундай урушларни ҳам, бундай ғалабаларни ҳам, бундай қаҳрамонликларни ҳам билмаган”, - деди у.
Умахановнинг таъкидлашича, 200 мингдан ортиқ ўзбекистонлик жанговар орден ва медаллар билан тақдирланган. 301 киши Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган, 70 киши эса “Слава” (“Шуҳрат”) орденининг тўлиқ кавалери бўлган.
Батафсил видеода томоша қилинг.