TOШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Тошкент музейида 9 май - Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган "Хотирлаш муқаддас бурчимиздир" номли кўргазма бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
В Ташкентском музее прошла выставка под названием "Память – наш священный долг".
© Sputnik
Кўргазмада музей “Архив” фондидан олинган Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги мамлакат ҳаётини акс эттирган 20 дан зиёд фотосурат ҳамда Ўзбекистон тарихи давлат музейи кутубхонасида сақланаётган уруш йилларига оид китоблар намойиш этилди.
"Бу кўргазмада ўзбек қаҳрамонларининг фашистик Германияга қарши қандай жанг қилганини ва қандай ғалаба қозонганини кўриш мумкин", — деди музейнинг илмий ходимаси Наргиза Тўраева.
В Ташкентском музее прошла выставка под названием "Память – наш священный долг".
© Sputnik
Шунингдек, кўргазмада 1941–1945 йиллар давомидаги жанг майдонлари, фронт ортидаги ҳаёт, ўзбекистонлик жангчиларнинг жасорати ва аҳолининг фидокорона меҳнати акс этган ноёб фото ҳужжатлар, шахсий архивлар ҳам намойиш этилди.
В Ташкентском музее прошла выставка под названием "Память – наш священный долг".
© Sputnik
Шунингдек, кўргазма давомида уруш фидойилари хотирасига бағишланган видеороликлар, тарихий маълумотлар ва Академик рус драма театри томонидан саҳналаштирилган бадиий чиқишлар тақдим этилади.