ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Қашқадарё вилоятида яшовчи 115 ёшли уруш қатнашчисига ўн минг доллар миқдоридаги президент мукофоти етказилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов президентнинг табригини ўқиб эшиттириш учун энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси хонадонига ташриф буюрди.
“Қамашилик Рўзибой бобо Сатторов 115 ёшни қарши олган бўлиб, бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов давлатимиз раҳбарининг табригини Рўзибой бобога ўқиб эшиттирди”, — дейилади хабарда.
Вилоят ҳокими Рўзибой Сатторовга президент мукофоти, ўн минг доллар миқдоридаги пулни топширди.
Қайд этилишича, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қашқадарё вилоятидан 47051 нафар фуқаро фронтга жўнатилган. Уларнинг 24974 нафардан ортиғи жанг майдонларида ҳалок бўлган.
Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, 115 ёшли (урушга қатнашганлар ичида энг ёши улуғи) Рўзибой бобо Сатторов ҳисобланади.