TOШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Жиззах вилояти Фориш туманида кичик қувватли атом станциясини жойлаштириш схемаси тасдиқланди, дея хабар берди “Uzatom”агентлиги.
Қайд этилишича, Энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича президент маслаҳатчиси Алишер Султонов раислигида кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини амалга оширишга бағишланган оператив штаб ва илмий-техник кенгашнинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Утверждена схема размещения АЭС в Узбекистане
© Агентство "Uzatom"
Йиғилишда лойиҳанинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди ва кейинги аниқ қадамлар белгиланди.
Йиғилиш доирасида “Атомстроэкспорт” АЖ билан тузилган шартнома асосида амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати акс эттирилган тақдимот намойиш этилди.
Илмий-техник кенгаш танланган майдонда ўтказилган муҳандислик тадқиқотлари натижаларини кўриб чиқди. Айтилишича, бу натижалар лойиҳа ҳужжатлари учун асос бўлиб хизмат қилади ва объектнинг юқори хавфсизлик даражасини таъминлайди.
“Йиғилиш давомида Жиззах вилояти Фориш туманида кичик қувватли атом станциясини жойлаштириш схемаси тасдиқланди, бу лойиҳани минтақавий эҳтиёжларга мослаштириш ва электр энергияси ишлаб чиқаришни оптималлаштириш имконини беради”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг табиий уран ресурсларидан ядро ёқилғиси ишлаб чиқаришда фойдаланиш имконияти муҳокама қилинди.
Утверждена схема размещения АЭС в Узбекистане
© Агентство "Uzatom"
Станция жойлашадиган майдонда табиий муҳит компонентлари бўйича узлуксиз кузатувлар давом эттирилмоқда, жумладан, сейсмик мониторинг, аэрометеорологик, гидрогеологик ва гидрологик тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Йиғилиш барча иштирокчиларнинг кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини муваффақиятли амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади.