TOШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Теҳронда ядро қуроли бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп журналистларга маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Дональд Трамп Эронга таҳдид қилиб, Теҳрон ядро қуролига эга бўлиши мумкин эмаслигини, бироқ у бошқача йўлдан кетса, АҚШда бошқа танлов қолмаслигини таъкидлади.
“Биз бу мамлакат муваффақиятли бўлишини истаймиз... Лекин улар ядровий қуролга эга бўлолмайди. Ва агар улар бошқа йўлдан боришга қарор қилишса, бу жуда ачинарли бўлади ва биз буни қилишни хоҳламаймиз, лекин бошқа иложимиз йўқ”, — деди АҚШ етакчиси.