АҚШ Британиядаги авиабазасида ядровий қурол учун омборхоналарни қайта тикламоқда

© Commons.wikimediaМодификация атомной бомбы B61-12
Модификация атомной бомбы B61-12 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2025
Oбуна бўлиш
Лейкенхит ҳарбий базадаги омборхоналар 2023 йилдан буён атом бомбаси сақлаш учун модернизация қилиб келгани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Англиядаги Лейкенхит авиабазасида ядровий бомбаларни сақлашга мўлжалланган WS3 типидаги ер ости омборхоналарини реконструкция қилмоқда, деб хабар бермоқда Америка олимлари федерацияси.
Лейкенхит базасидан ядро қуроллари 2008 йилда олиб кетилган эди. Ҳозир у ерда фақат АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг ядровий бомба олиб юришга қодир F-15E ва F-35А қирувчи самолётлари жойлашган.

"2025 йилнинг февраль ойи ҳолатига кўра, Лейкенхитда ядро қуроллари жойлаштирилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бизнинг фикримизча, ядровий миссиянинг қайтиши, биринчи навбатда, ҳозир қуролларни жойлаштириш учун эмас, балки заҳира варианти сифатида кўзда тутилган", - дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, 2023-молия йилида Қўшма Штатлар Лейкенхит ҳарбий-ҳаво кучлари базасида "махсус қуроллар" сақланадиган омборларни модернизация қилиш учун маблағ ажратгани таъкидланган.
“Махсус қуроллар” атамаси АҚШ ҳукумати томонидан ядровий қуролга ишора қилганда қўлланилади”, — дейилади ҳисоботда.
Америка олимлари федерацияси маълумотларига кўра, айни пайтда НАТОнинг ЕИдаги олтита ҳаво базасида 100 тага яқин тактик ядровий бомбалар сақланмоқда. Хусусан, Германиядаги Рейнланд-Пфалце, Белгиядаги Кляйне-Брогел, Нидерланддаги Волкель, Италиядаги Геди ҳаво базаларида 15 тадан ядро бомбаси. Шунингдек Италиянинг Авиано ва Туркиянинг Инжирлик ҳаво базаларида 20 тадан ядровий бомба бор.
Истребитель Mirage 2000N Ramex ВВС Франции. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2025
Франция Германияда ўз ядро қуролини жойлаштириши мумкин — ОАВ
Янгиликлар лентаси
0