Перудаги ЖЧда Ўзбекистон жамоаси дастлабки олтин медалларни қўлга киритди

Ўсмирлар ўртасида кечган беллашувларда Моҳинур Эсонбоева ҳамда Алишер Османов олтин медалларга сазовор бўлди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Перуда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дастлабки олтин медалларни қўлга киритишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Ўсмирлар ўртасида кечган беллашувларда Моҳинур Эсонбоева (+81 кг) ҳамда Алишер Османов (-102 кг) 3 та олтин медалга сазовор бўлишди.
Тяжелоатлеты завоевали первые золотые медали на чемпионате мира в Перу
“Эсонбоева силтаб кўтариш ва икки кураш, Османов эса даст кўтариш машқида тенгсиз эканликларини кўрсатишди”, — дейилади хабарда.
Натижалар:
Олтин медаль: +81 кг: Моҳинур Эсонбоева (ўсмирлар, силтаб кўтариш), +81 кг: Моҳинур Эсонбоева (ўсмирлар, икки кураш), -102 кг: Алишер Османов (ўсмирлар, даст кўтариш).
Кумуш медаль: +81 кг: Моҳинур Эсонбоева (ўсмирлар, даст кўтариш), -102 кг: Алишер Османов (ўсмирлар, силтаб кўтариш), -102 кг: Алишер Османов (ўсмирлар, икки кураш).
Оғир атлетика: ўзбекистонлик спортчилар ЖЧда кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди