Оғир атлетика: ўзбекистонлик спортчилар ЖЧда кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди

© НОКПродолжается успех узбекских тяжелоатлетов в Перу
Продолжается успех узбекских тяжелоатлетов в Перу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2025
Oбуна бўлиш
Лимада ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида икки нафар ўзбекистонлик спортчи совриндорлар қаторидан жой олишди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар Перуда ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Лима шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида икки нафар ўзбекистонлик спортчи совриндорлар қаторидан жой олишди.
“Муросасиз беллашувларда Муҳсинбек Давлетов ҳамда Дилнура Холдорова шоҳсупага кўтарилдилар”, — дейилади хабарда.
Ғолиблар:
Кумуш медаль: -89 кг: Муҳсинбек Давлетов (силтаб кўтариш, ўсмирлар), -89 кг: Муҳсинбек Давлетов (икки кураш, ўсмирлар).
Бронза медаль: -71 кг: Дилнура Холдорова (даст кўтариш, ўсмирлар).
Янгиликлар лентаси
0