Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги

Ҳарбийлар ва ўқувчилар Ленинград қамалига гувоҳ бўлган Ирина Панкова ҳолидан хабар олишди

Панкова Ленинграднинг қамалдаги ҳаёти, совуқ, очарчилик ва доимий хавф остида ўтган кунлари ҳақида гапириб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Тошкентда Ленинград шаҳри қамалига гувоҳ бўлган Ирина Панкова ҳолидан хабар олинди, дея маълум қилди Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати.
Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти фидойилари ҳолидан хабар олиш яхши анъанага айланган.
Блокадницу Ленинграда навестили в Ташкенте
Шу муносабат билан Тошкент ҳарбий округи қўмондони ҳамда Тошкент ҳарбий прокурори Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Ленинград шаҳри қамалига гувоҳ бўлган Ирина Панкова ҳолидан хабар олишди.
“Ушбу йўқлов давомида улар фахрий онахон билан самимий суҳбатлашиб, унинг ҳаёт йўли, уруш йилларидаги машаққатли кунлари, Ленинград қамалидаги сабр-тоқат, матонат ва жасорат билан тўла дақиқалар ҳақида тинглашди. Ирина Панкова ўз хотираларида Ленинграднинг қамалдаги ҳаёти, совуқ, очарчилик ва доимий хавф остида ўтган кунларни тилга олди”, — дейилади хабарда.
Блокадницу Ленинграда навестили в Ташкенте
Қаҳрамоннинг хизматлари муносиб эътироф этилиб, унга эсдалик совғалари топширилди.
Мальгинов уруш фахрийсига Ғалабанинг 80 йиллиги юбилей медалини топширди
Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги
Пойтахтда "Ғалаба куни муборак бўлсин, фахрий!" акцияси бўлиб ўтмоқда