Пойтахтда "Ғалаба куни муборак бўлсин, фахрий!" акцияси бўлиб ўтмоқда

Акция “Ғалаба кўнгиллилари” Бутунроссия жамоат ҳаракати аъзолари томонидан Тошкентдаги Рус уйи кўмагида амалга оширилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тошкентда "Ғалаба куни муборак, фахрий!" номли акция бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Акция “Ғалаба кўнгиллилари” Бутунроссия жамоат ҳаракати аъзолари томонидан Тошкентдаги Рус уйи кўмагида амалга оширилмоқда.
Унинг доирасида кўнгиллилар уруш фахрийлари, фронт меҳнаткашлари, Ленинград қамалидан омон қолганлар, концлагер асирлари ва уруш болалари каби 38 киши ҳолидан хабар олишади.
В Ташкенте проходит акция "С Днем Победы, ветеран!"
Кўнгиллилар озиқ-овқат ва самимий миннатдорчилик сўзлари билан келишади. Лекин бу учрашувларда асосийси эътибор ва илиқ суҳбат. Бир пиёла чой устида фахрийлар уруш йилларини хотирлайди, фронт воқеалари билан ўртоқлашади.
В Ташкенте проходит акция "С Днем Победы, ветеран!"
"Инсон ҳар доим шахс бўлиб қолиши керак. У қайси миллат ёки дин бўлишидан қатъи назар, лекин инсониятнинг асосий қонунлари ўзгармаслиги керак", — дейди собиқ концлагер асири Вера Журавская.
Мальгинов уруш фахрийсига Ғалабанинг 80 йиллиги юбилей медалини топширди