“Шон-шараф” давлат музейига янги экспозициялар жойлаштирилади

“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва “Шон-шараф” давлат музейига кириш вақтинчалик тўхтатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. “Шон-шараф” давлат музейига янги экспозицияларни жойлаштирилади, дея хабар берди мажмуа маъмурияти.
Қайд этилишича, пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида Хотира ва қадрлаш кунига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига янги экспозицияларни жойлаштириш ҳамда мажмуа ҳудудида тозалаш ва дизинфекция ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

“Шу муносабат билан 6 – 8 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига кириш ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз”, — дейилган хабарда.

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси маʻмурияти
Тошкентда Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган югуриш мусобақаси бўлиб ўтади