Матбуот маркази

Бошқирдистон ва Ўзбекистон туризм соҳасида бир қатор шартномалар имзолади

Бошқирдистон Республикаси “Иннопром”да катта делегация билан қатнашди.
Sputnik
Бошқирдистон Республикаси тадбиркорлик ва туризм вазири Зуҳра Гордиенко Sputnik Ўзбекистон медиа матбуот марказида Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича қатор шартномалар имзолангани ҳақида маълум қилди.
“Бошқирдистон Республикаси “Иннопром”да катта делегация билан қатнашмоқда. Бизда кенг ва яхши безатилган кўргазма стенди мавжуд, унда Бошқирдистон корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда ва янги ҳамкорлар топмоқда. Бугун биз туризм йўналиши бўйича йирик бизнес-турни ҳам ўтказмоқдамиз”, - деди у.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ниёзов билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув доирасида Ўзбекистон Хусусий туристик ташкилотлар ассоциацияси билан шартнома имзоланди.
Батафсил видеода кўринг.