ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Бошқирдистон Республикаси тадбиркорлик ва туризм вазири Зухра Гордиенко туризм соҳасида бир қатор шартномалар имзолангани ҳақида маълум қилди.
Башкортостан и Узбекистан подписали ряд соглашений в сфере туризма
© Sputnik
“Биз йирик бизнес-тур ўтказмоқдамиз: Бошқирдистоннинг етакчи туроператорлари Ўзбекистонда ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва тажриба алмашиш учун ишламоқда”, — деди вазир.
Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Бухоро вилояти вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Натижада Хусусий туроператорлар уюшмаси билан шартномалар имзоланиб, ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари, Гордиенко янги йўналиш – “Узоқ умр бошқирд-ўзбек” йўналиши, шунингдек, ёшлар ва болалар учун дастурлар ишга туширилганини маълум қилди.
“Бошқирдистон табиий ва тарихий бойликларга эга ноёб минтақадир. Бизда йилнинг исталган вақтида дам олиш учун ҳамма нарса бор: тоғлар, дарёлар, кўллар, ғорлар ва маданий жойлар”, — таъкидлади у.
Тақдимотда ҳудуднинг табиий ландшафтлари ва сайёҳлик маршрутлари акс эттирилган видеороликлар намойиш этилди.