ИННОПРОМ — 2025

Мегалойиҳаларсиз товар айирбошлаш ҳажмини ошириб бўлмайди — Дмитрий Вольвач

Дмитрий Вольвач Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгаши йиғилишида сўзга чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш учун мегалойиҳаларни амалга ошириш керак. Бу ҳақда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Дмитрий Вольвач Тошкентдаги "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" бешинчи халқаро саноат кўргазмаси доирасида ўтказилган Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгаши йиғилишида сўзга чиқди.
Унинг қайд этишича, Россия ва Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб товар айирбошлаш ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш мақсадига эришиш мегалойиҳаларни амалга оширишни талаб қилади.
“Бизнинг олдимизда ўзаро товар айирбошлашда 30 миллиард долларни ташкил этиш вазифаси турибди. Бизнинг режаларимиз ва ҳисоб-китобларимизга кўра, биз одатдагидек 20 миллиардга етдик, шу суръатни ҳисобга олсак, 30 миллиард жуда катта мақсад”, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, икки томонлама идоравий ишчи гуруҳлар ҳар чоракда асосий товар оқимларини таҳлил қилмоқда. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмасини шунчаки кенгайтириш энди товар айланмасини 30 миллиард долларга етказиш учун етарли эмас. Ҳамкорликни жиддий мустаҳкамламасдан, янги қўшма корхоналар яратмасдан, мегалойиҳаларни амалга оширмасдан туриб, ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ошириш мумкин эмас.
ИННОПРОМ — 2025
ИННОПРОМ-2025: кўргазманинг биринчи кунида қандай ҳужжатлар имзоланди?