ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларнинг ҳуқуқий мақомини расмийлаштиришда ёрдам беради, дея хабар берди агентлик матбуот хизмати.
Россия президенти 28 апрель куни чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини расмийлаштиришга оид тегишли фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Россиядаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини расмийлаштириши (легализация) лозим бўлган муддат 2025 йилнинг 10 сентябргача узайтирилди.
“Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Россияда ишлаб юрган, аммо, ҳужжатларида камчилиги мавжуд бўлган барча юртдошларимизга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатишга тайёр”, — дейилади хабарда.
Легализацияга доир саволлар билан мурожаат қилиш мумкин:
телеграм орқали - @huquqiy_yordam_uzbot
(95) 985 33 55, (95) 983 33 55 (Ўзбекистон), +79250454744 (Россия).
@pomoshrussiamigrant