Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган веломарафон иштирокчилари Рязанга етиб боришди

“Тошкент-Москва” велопойгаси иштирокчилари билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Тошкентдан Москвага велосипедда йўлга чиққан ўзбек опера хонандаси Хурсанд Шеров ва Қозоғистоннинг икки нафар фуқароси Рязань шаҳрида кутиб олинди.
Рязань шаҳридаги “Олмос” ўзбек миллий-маданий автономияси фаоллари фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган халқаро веломарафон иштирокчиларини кутиб олди.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5
Горький номидаги Рязан вилоят кутубхонасида совет халқининг ғалабадаги ҳал қилувчи роли ва кўп миллатли биродарликнинг умумий тарихий хотирасини асраб-авайлашга бағишланган “Тошкент-Москва” велопойгаси иштирокчилари билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Актив узбекской национально-культурной автономии "Алмаз" города Рязани торжественно встретил участников международного веломарафона, посвященного 80-летию Победы над фашизмом.
Тадбирда халқлар ўртасидаги дўстлик, авлодлар хотираси ва давомийлигини асраш ҳақида сўз юритилди, уруш йилларида рус ва ўзбек тилларида куйланган қўшиқлар янгради.
Йиғилганларга кўпмиллатли Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасоратини абадийлаштириш мақсадида 2020 йилда барпо этилган Тошкентдаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.

“Тошкентда мен ўзим билан генерал Собир Раҳимов – Темир генерал портретини олиб кетдим. У ҳозир – халқлар ўртасидаги дўстлик кўприги каби. Ўзбек ёки қозоқ эмас, балки Совет Қаҳрамони – Совет Иттифоқи Қаҳрамони”, — деди Хурсанд Шеров.

Шу куни велопойга қатнашчилари Рязань шаҳридаги Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гул қўйишди.
Актив узбекской национально-культурной автономии "Алмаз" города Рязани торжественно встретил участников международного веломарафона, посвященного 80-летию Победы над фашизмом.
Эслатиб ўтамиз, таниқли хонанда ва велосипедчи Хурсанд Шеров Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги, мустаҳкам дўстлик ва Марказий Осиё халқларининг фашизмга қарши курашга қўшган ҳиссаси шарафига Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ҳудудларини кесиб ўтиб, 3,8 минг километр масофани босиб ўтишни режалаштирган.
Москвага велосипедда йўлга чиққан Хурсанд Шеровга Қозоғистон фуқаролари ҳам қўшилди