Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўт очишни тўхтатади

Украина томонидан оташкесим бузилган тақдирда Россия Федерацияси Қуролли кучлари тегишли ва самарали жавоб беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан сулҳ эълон қилди, дея хабар берди Кремль матбуот хизмати.

“Россия Федерацияси Қуролли кучлари Олий Бош Қўмондони Владимир Путиннинг қарори билан инсонпарварлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, Ғалабанинг 80 йиллиги нишонланадиган кунларда – 7-8 май ярим тундан 10-11 майга ўтар кечасигача Россия томони ўт очишни тўхтатиш режимини эълон қилди”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бу даврда барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтайди. Россия Украина томони ҳам бундан намуна олиши керак, деб ҳисоблайди.

“Украина томонидан оташкесим бузилган тақдирда Россия Федерацияси Қуролли кучлари тегишли ва самарали жавоб беради. Россия томони Украина инқирозининг асл сабабларини бартараф этишга ва халқаро ҳамкорлар билан конструктив ҳамкорлик қилишга қаратилган дастлабки шартларсиз тинчлик музокараларига тайёрлигини яна бир бор эълон қилади”, — дея қайд этилган хабарда.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Ўзбекистон Украинадаги Пасха сулҳини олқишлайди — ТИВ