ИННОПРОМ — 2025

Шавкат Мирзиёев ИННОПРОМ кўргазмаси экспозициясига юқори баҳо берди

Шавкат Мирзиёев “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси экспозициясини кўздан кечирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси экспозициясига юқори баҳо берди, дея хабар берди тадбир ташкилотчилари.
“Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси экспозициясини кўздан кечирди ва унга юқори баҳо берди”, — дейилади кўргазма ташкилотчиларининг Telegram-каналидаги хабарида.
Қайд этилишича, Россия Федерацияси ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров Ўзбекистон раҳбарига тақдим этилган саноат маҳсулотлари намуналари ҳақида сўзлаб берди.
Аввалроқ президент матбуот котиби Шерзод Асадов президент Шавкат Мирзиёев "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" V халқаро саноат кўргазмаси очилишида иштирок этишини маълум қилган эди. Шунингдек, президент Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудларининг I форумида иштирок этади.
Маълумот учун, Тошкентда 28-30 апрель кунлари “ИННОПРОМ.Марказий Осиё” кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазма бешинчи бор энергетика ва металлургия, саноатни автоматлаштириш ва IT-технологиялари, фармацевтика, тиббиёт комплекси ва бошқа турли соҳаларда фаолият юритувчи компаниялар учун ҳамкорлик марказига айланиши кутилмоқда.
Халқаро саноат кўргазмасининг асосий элементларидан бири бозорнинг долзарб эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган ҳамда саноат кооперацияси ва инновацияларни ривожлантиришга бағишланган кенг кўламли тадбирларни ўз ичига олган бизнес-дастур ҳисобланади.
Дастур асосий тенденцияларни муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик учун янги имкониятларни топиш учун етакчи экспертлар, бизнес ва ҳукумат вакилларини бирлаштиради. У турли соҳаларни қамраб олади ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган.
ИННОПРОМ-2024
“Иннопром” ва Тошкент халқаро инвестиция форуми натижалари бўйича ҳисобот берилди