“Иннопром” ва Тошкент халқаро инвестиция форуми натижалари бўйича ҳисобот берилди

© пресс-служба ИННОПРОМНа международной промышленной выставке "Иннопром-2024" в Ташкенте.
На международной промышленной выставке Иннопром-2024 в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2024
Oбуна бўлиш
Россия, Хитой, Қатар, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлар билан биргаликда амалга оширилаётган кооперация лойиҳалари ва инвестиция дастурларига алоҳида эътибор қаратилди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга хорижий шериклар билан инвестициявий ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар ижросининг бориши ва келгуси режалар юзасидан ҳисобот берилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Россия, Хитой, Қатар, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлар билан биргаликда амалга оширилаётган кооперация лойиҳалари ва инвестиция дастурларига алоҳида эътибор қаратилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденту доложили о реализации договоренностей и дальнейших планах инвестиционного сотрудничества с зарубежными партнерами
Президенту доложили о реализации договоренностей и дальнейших планах инвестиционного сотрудничества с зарубежными партнерами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2024
Президенту доложили о реализации договоренностей и дальнейших планах инвестиционного сотрудничества с зарубежными партнерами
“22-24 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Россия Федерацияси билан муваффақиятли савдо-иқтисодий ҳамкорликка ёрқин мисолдир. 2023 йил якунида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш қарийб 10 миллиард долларга етди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ушбу кўрсаткични 2030 йилга қадар икки баробарга кўпайтириш мақсад қилинган. Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. 2023 йилда 700 дан зиёд янги корхона ташкил этилди. Ўтган йили Россиянинг 3 миллиард долларга яқин инвестициялари ўзлаштирилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 5 миллиард доллар бўлиши кутилмоқда.
Умуман, “Иннопром” доирасида 4 миллиард долларлик битимлар тўплами имзоланди.
2-3 май куни эса дунёнинг 93 та мамлакатидан 2,5 минг меҳмон иштирокида Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Унинг доирасида ўтган ишбилармонлик тадбирлари якунида умумий қиймати 26,6 миллиард долларлик инвестиция битимлари ва экспорт шартномалари имзоланди.
Улар орасида қурилиш, “яшил” энергетика, тоғ-кон саноати, инфратузилма, озиқ-овқат, тўқимачилик саноати ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик лойиҳалар бор.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденту доложили о реализации договоренностей и дальнейших планах инвестиционного сотрудничества с зарубежными партнерами
Президенту доложили о реализации договоренностей и дальнейших планах инвестиционного сотрудничества с зарубежными партнерами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2024
Президенту доложили о реализации договоренностей и дальнейших планах инвестиционного сотрудничества с зарубежными партнерами
Форум натижалари бўйича хорижий ҳамкорлар билан имзоланган инвестиция ва савдо битимларини амалга ошириш бўйича “йўл харита”си ишлаб чиқилди. Унда барча босқичлар, муддатлар ва масъуллар аниқ белгиланди. Шунингдек, форумда ҳамда президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида хорижий инвесторлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббусларни жорий қилиш бўйича “йўл харита”си ишлаб чиқилган.
Давлат раҳбари ҳисоботни тинглаб, “йўл харита”ларининг барча бандлари ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш, инвесторлар билан доимий мулоқот қилиб, улар учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган масалаларни тизимли ҳал этиб боришни топширди.
Мутасаддиларга тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарликни ҳозирдан бошлаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида истиқболли лойиҳалар тўпламини шакллантириш вазифаси қўйилди.
На международной промышленной выставке Иннопром-2024 в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2024
"Иннопром 2024" Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги мулоқотлар самарадорлигини тасдиқламоқда
Янгиликлар лентаси
0