ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия Украинанинг нейтрал, блокларга қўшилмаслик мақоми ва фашистлар режими оқибатларини енгиб ўтишни инқирозни ҳал қилиш учун иккита зарур шарт деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бразилянинг "O Globo" газетасига маълум қилди.
“Бизнинг келишув бўйича позициямиз яхши маълум. Биз Киевнинг НАТОга қўшилмаслиги, Россиянинг хавфсизлик манфаатларига жавоб берадиган Украина инқирозини якуний ҳал қилиш учун иккита асосдан бири - 1990 йилда Украинанинг давлат суверенитети тўғрисидаги декларацияга мувофиқ ўзининг нейтрал ва қўшилмаслик мақомини тасдиқлаганлигидан келиб чиқамиз. Иккинчиси, 2014 йил февралидаги давлат тўнтариши натижасида шаклланган Киевдаги неонацистлар тузуми ҳукмронлиги оқибатларини, жумладан, рус тили, ОАВ, маданияти, анъаналари, каноник православлигини қонунчилик ва жисмонан йўқ қилишга қаратилган ҳаракатлари”, — деди Лавров.
Вазир таъкидлаганидек, Россияга нисбатан қўйилган санкцияларни бекор қилиш ва Россиянинг Қрим, ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларига эгалигини халқаро тан олиш ҳам мажбурий шарт бўлиши керак.
“Россия, шунингдек, НАТО, Европа Иттифоқи ва “ғарбий чегараларимиздаги алоҳида аъзо давлатлар”дан келаётган таҳдидларга қарши ишончли кафолатларга эришади”, — дея қўшимча қилди Россия ТИВ раҳбари.
Шунингдек, Лавров Киевнинг барча мажбуриятлари қонуний таъминланиши, ижро механизмларига эга бўлиши ва муддатсиз характерга эга бўлиши кераклигини таъкидлади.