ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон Ташқи ишлар вазирликлари бутун минтақада тинчлик ва осойишталикни сақлашга кўмаклашиш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
ТИВ раҳбарлари мулоқот давомида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқлашди.
“Биз минтақанинг тўлиқ салоҳиятини очишга қаратилган муҳим ўзаро боғлиқлик ташаббуси бўлган Транс-Афғон темир йўли лойиҳасини ҳам муҳокама қилдик. Барқарор ривожланиш, шунингдек, бутун минтақада тинчлик ва осойишталикни сақлашга кўмаклашиш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдик”, — деб ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Қайд этилишича, кенгайиб бораётган икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларда ҳали ҳам фойдаланилмаган салмоқли салоҳият мавжуд.