Хитойда Ўзбекистон туризм йили тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Кўргазмаларда Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг янги сайёҳлик йўналишлари намойиш этилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Хитойда Ўзбекистон туризм йили тадбирлари бошланди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Лешан шаҳрида "Хитойда Ўзбекистон туризм йили" тадбирлари дастури доирасида кўргазмалар ва роуд-шоулар бўлиб ўтмоқда.
В провинции Сычуань стартовали мероприятия "Года туризма Узбекистана в Китае"
XI-Сичуань халқаро туризм кўргазмаси "SCITE"да Туризм қўмитаси делегацияси ҳамда Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон ҳудудларининг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида мазкур вилоятларнинг янги сайёҳлик йўналишлари намойиш этилмоқда.
“Ташриф доирасида ХКП Сичуань провинцияси қўмитаси раисининг ўринбосари Оуян Цзэхуа билан учрашув ўтказилди. Томонлар сайёҳлар оқимини ўзаро кўпайтириш, кадрлар тайёрлаш, шунингдек, туризм соҳасида минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилдилар”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, 28 ва 30 апрель кунлари Чанша (Хунань провинцияси) ва Чунцин шаҳарларида ҳам сайёҳлик тақдимотлари бўлиб ўтади.