https://sputniknews.uz/20250427/xitoy-ozbekiston-turizm-yil-tadbirlar-49063743.html
Хитойда Ўзбекистон туризм йили тадбирлари бўлиб ўтмоқда
Хитойда Ўзбекистон туризм йили тадбирлари бўлиб ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Лешан шаҳрида "Хитойда Ўзбекистон туризм йили" тадбирлари дастури доирасида кўргазмалар ва роуд-шоулар бўлиб ўтмоқда.
2025-04-27T14:16+0500
2025-04-27T14:16+0500
2025-04-27T14:16+0500
туризм
хитой
ўзбекистон
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/1b/49063101_1:0:1279:719_1920x0_80_0_0_6c650d3a25b198dd3cc4a63721a04896.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Хитойда Ўзбекистон туризм йили тадбирлари бошланди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Лешан шаҳрида "Хитойда Ўзбекистон туризм йили" тадбирлари дастури доирасида кўргазмалар ва роуд-шоулар бўлиб ўтмоқда.XI-Сичуань халқаро туризм кўргазмаси "SCITE"да Туризм қўмитаси делегацияси ҳамда Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон ҳудудларининг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида мазкур вилоятларнинг янги сайёҳлик йўналишлари намойиш этилмоқда.Айтилишича, 28 ва 30 апрель кунлари Чанша (Хунань провинцияси) ва Чунцин шаҳарларида ҳам сайёҳлик тақдимотлари бўлиб ўтади.
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/1b/49063101_161:0:1120:719_1920x0_80_0_0_cf5745ffa0dcd50a5036e1122beae61c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитой сичуань провинцияси лешан шаҳри хитойда ўзбекистон туризм йили
хитой сичуань провинцияси лешан шаҳри хитойда ўзбекистон туризм йили
Хитойда Ўзбекистон туризм йили тадбирлари бўлиб ўтмоқда
Кўргазмаларда Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг янги сайёҳлик йўналишлари намойиш этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Хитойда Ўзбекистон туризм йили тадбирлари бошланди, дея хабар берди
Туризм қўмитаси. Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Лешан шаҳрида "Хитойда Ўзбекистон туризм йили" тадбирлари дастури доирасида кўргазмалар ва роуд-шоулар бўлиб ўтмоқда.
XI-Сичуань халқаро туризм кўргазмаси "SCITE"да Туризм қўмитаси делегацияси ҳамда Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон ҳудудларининг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида мазкур вилоятларнинг янги сайёҳлик йўналишлари намойиш этилмоқда.
“Ташриф доирасида ХКП Сичуань провинцияси қўмитаси раисининг ўринбосари Оуян Цзэхуа билан учрашув ўтказилди. Томонлар сайёҳлар оқимини ўзаро кўпайтириш, кадрлар тайёрлаш, шунингдек, туризм соҳасида минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилдилар”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, 28 ва 30 апрель кунлари Чанша (Хунань провинцияси) ва Чунцин шаҳарларида ҳам сайёҳлик тақдимотлари бўлиб ўтади.