Танзила Нарбаева Туркия Буюк Миллат Мажлиси раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон-Туркия алоқалари ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Анқарада Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Нуман Куртулмуш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарларининг мустаҳкам сиёсий иродаси ва дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон-Туркия алоқалари ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди.
В рамках визита Председатель Сената провела встречу с руководителем Великого Национального Собрания Турции
Парламентлар давлатлараро ҳамкорликни чуқурлаштиришда тобора фаол иштирок этаётгани қайд этилди. Олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан парламент назорати муҳимлиги, шунингдек, тегишли қўмиталар ва дўстлик гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигига эътибор қаратилди.
В рамках визита Председатель Сената провела встречу с руководителем Великого Национального Собрания Турции
Маданий-гуманитар алоқалар, айниқса, таълим ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ёшлар ва ҳудудлараро тажриба алмашиш муҳимлиги таъкидланди. Туркий тилли мамлакатлар парламентлари ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги алоқаларни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаришга қаратилган Ўзбекистон Олий Мажлиси билан Туркия Буюк Миллат Мажлиси ўртасида ҳамкорлик баённомаси имзоланди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
В рамках визита Председатель Сената провела встречу с руководителем Великого Национального Собрания Турции
Шу куннинг ўзида делегация аъзолари Ўзбекистон тарихи, маданияти ва замонавий тараққиётига бағишланган китоблар ва нашрлар тақдим этилган парламент кутубхонаси фаолияти билан ҳам танишдилар.
Танзила Нарбаева Туркия Буюк Миллат Мажлиси Фахрий меҳмонлар китобида ёзув қолдириб, икки томонлама парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
В рамках визита Председатель Сената провела встречу с руководителем Великого Национального Собрания Турции
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилади