Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Рус қўшинлари ДХРда Богдановка қишлоғини озод қилди

“Марказ” кучлар гуруҳи Донецкдаги Богдановка аҳоли пункти озод қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Россия қўшинлари Донбассдаги Богдановка қишлоғини ўз назоратига олди, деб хабар берди мамлакат Мудофаа вазирлиги.
Қайд этилишича, “Марказ” кучлар гуруҳи бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари натижасида Донецк Халқ Республикасидаги Богдановка аҳоли пункти озод қилинди.
Бундан ташқари, Марказ жангчилари ДХРдаги Новая Полтавка, Лисовка, Водянское, Удачное, шунингдек, Днепрдаги Межевой ва Новоподгородноеда оғир механизациялашган бригадани, иккита механизациялашган бригадани, ҳужумчи ва аэромобиль бригадасини, Украина Қуролли кучларининг учувчисиз тизимлар бригадасини ва Украина Миллий гвардияси бригадасини мағлуб этишди.
Сўнгги 24 соат ичида душман қуйидагиларни йўқотди: 410 нафарга яқин аскар, жанговар зирҳли транспорт воситаси, олтита машина, иккита артиллерия қуроли.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Қуролли кучлари ўтган ҳафтада 4 та аҳоли пунктини озод қилди