Ўзбекистон фуқароси “Победа” автомобилида Россиянинг қаҳрамон шаҳарларини айланади

Андрей Владимиров - тошкентлик профессионал ҳайдовчи. У 20 йилдан ортиқ вақт давомида ретро автомобилларни қайта тиклашга қизиқади. Улардан бири - афсонавий "Победа"да у Россиянинг қаҳрамон шаҳарларини айланиш учун 22 апрель куни йўлга чиқди.
Sputnik
Бундай байрам акциясини ўтказиш ғояси Андрейда етти йил олдин пайдо бўлган. Уни "Победа"ларда Марказий Осиё бўйлаб, жумладан, Ўзбекистонга ташриф буюрган югралик автомобиль ишқибозлари ҳайратга солган эди.
Дастлаб саёҳат Ғалабанинг 75 йиллигига мўлжалланган эди ва режа бўйича Волгоградгача етиб бориб, у ердаги фахрийларга ҳурмат бажо келтириш эди. Аммо кейин коронавирус пандемияси туфайли чегаралар ёпилиши мамлакатдан чиқишга тўсқинлик қилди. Бироқ Андрейнинг ўзи тан олганидек, бу вақт унга машинани иложи борича яхшилашга имкон берди.
Машинани сафарга тайёрлаш учун уч йил вақт кетди. Бутун жамоа Андрейни саёҳатга тайёрлади: оиласи, қариндошлари ва дўстлари. Ҳатто қўшнилари ҳам уни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлади.
Байрам саёҳатига Андрей механик Тимур Долимбоев билан чиқди. Уларнинг йўналиши Қизилўрда, Бойқўнғир ва Аральск орқали Уральск ва Саратовга, сўнгра Волгоградга боради. У ерда Андрей брестлик ишқибозлар билан учрашишни режалаштирмоқда. Улар "Победа" ва "ГАЗ"ларда Волгоград орқали Севастополга йўл олишмоқда. Кейин Андрей ёки уларга қўшилади, ёки Ғалаба кунида Москвага боради.
Батафсил – Sputnik Ўзбекистон видеосида.