https://sputniknews.uz/20250424/ozbekiston-galaba-bayram-pobedada-rossiya-49027724.html
Ўзбекистон фуқароси “Победа” автомобилида Россиянинг қаҳрамон шаҳарларини айланади
Ўзбекистон фуқароси “Победа” автомобилида Россиянинг қаҳрамон шаҳарларини айланади
Sputnik Ўзбекистон
Андрей Владимиров - тошкентлик профессионал ҳайдовчи. У 20 йилдан ортиқ вақт давомида ретро автомобилларни қайта тиклашга қизиқади. Улардан бири - афсонавий "Победа"да у Россиянинг қаҳрамон шаҳарларини айланиш учун 22 апрель куни йўлга чиқди.
2025-04-24T17:54+0500
2025-04-24T17:54+0500
2025-04-25T14:06+0500
видео
ўзбекистон
россия
ғалаба
автомобил
мултимедиа
ғалаба байрами
улуғ ватан уруши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/18/49026479_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_5707031a60d64aee3d301a6a67124b74.jpg
Бундай байрам акциясини ўтказиш ғояси Андрейда етти йил олдин пайдо бўлган. Уни "Победа"ларда Марказий Осиё бўйлаб, жумладан, Ўзбекистонга ташриф буюрган югралик автомобиль ишқибозлари ҳайратга солган эди.Дастлаб саёҳат Ғалабанинг 75 йиллигига мўлжалланган эди ва режа бўйича Волгоградгача етиб бориб, у ердаги фахрийларга ҳурмат бажо келтириш эди. Аммо кейин коронавирус пандемияси туфайли чегаралар ёпилиши мамлакатдан чиқишга тўсқинлик қилди. Бироқ Андрейнинг ўзи тан олганидек, бу вақт унга машинани иложи борича яхшилашга имкон берди.Машинани сафарга тайёрлаш учун уч йил вақт кетди. Бутун жамоа Андрейни саёҳатга тайёрлади: оиласи, қариндошлари ва дўстлари. Ҳатто қўшнилари ҳам уни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлади.Байрам саёҳатига Андрей механик Тимур Долимбоев билан чиқди. Уларнинг йўналиши Қизилўрда, Бойқўнғир ва Аральск орқали Уральск ва Саратовга, сўнгра Волгоградга боради. У ерда Андрей брестлик ишқибозлар билан учрашишни режалаштирмоқда. Улар "Победа" ва "ГАЗ"ларда Волгоград орқали Севастополга йўл олишмоқда. Кейин Андрей ёки уларга қўшилади, ёки Ғалаба кунида Москвага боради.Батафсил – Sputnik Ўзбекистон видеосида.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/18/49026479_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_2f9cc36e094c5043162c4d96c81c0a85.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ғалаба байрами акция победа
ўзбекистон ғалаба байрами акция победа
Ўзбекистон фуқароси “Победа” автомобилида Россиянинг қаҳрамон шаҳарларини айланади
17:54 24.04.2025 (янгиланди: 14:06 25.04.2025) Эксклюзив
Андрей Владимиров - тошкентлик профессионал ҳайдовчи. У 20 йилдан ортиқ вақт давомида ретро автомобилларни қайта тиклашга қизиқади. Улардан бири - афсонавий "Победа"да у Россиянинг қаҳрамон шаҳарларини айланиш учун 22 апрель куни йўлга чиқди.
Бундай байрам акциясини ўтказиш ғояси Андрейда етти йил олдин пайдо бўлган. Уни "Победа"ларда Марказий Осиё бўйлаб, жумладан, Ўзбекистонга ташриф буюрган югралик автомобиль ишқибозлари ҳайратга солган эди.
Дастлаб саёҳат Ғалабанинг 75 йиллигига мўлжалланган эди ва режа бўйича Волгоградгача етиб бориб, у ердаги фахрийларга ҳурмат бажо келтириш эди. Аммо кейин коронавирус пандемияси туфайли чегаралар ёпилиши мамлакатдан чиқишга тўсқинлик қилди. Бироқ Андрейнинг ўзи тан олганидек, бу вақт унга машинани иложи борича яхшилашга имкон берди.
Машинани сафарга тайёрлаш учун уч йил вақт кетди. Бутун жамоа Андрейни саёҳатга тайёрлади: оиласи, қариндошлари ва дўстлари. Ҳатто қўшнилари ҳам уни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлади.
Байрам саёҳатига Андрей механик Тимур Долимбоев билан чиқди. Уларнинг йўналиши Қизилўрда, Бойқўнғир ва Аральск орқали Уральск ва Саратовга, сўнгра Волгоградга боради. У ерда Андрей брестлик ишқибозлар билан учрашишни режалаштирмоқда. Улар "Победа" ва "ГАЗ"ларда Волгоград орқали Севастополга йўл олишмоқда. Кейин Андрей ёки уларга қўшилади, ёки Ғалаба кунида Москвага боради.
Батафсил –
Sputnik Ўзбекистон видеосида.