ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига келди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
"Бугун давлатимиз раҳбари Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказади", — дейилади хабарда.
Куннинг иккинчи ярмида туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф билан мамлакатга келади. Етакчилар музокаралар ўтказиши ва қатор тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.