Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди — кун тартиби

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2025
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Сергей Лавров ва Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашади.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига келди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

"Бугун давлатимиз раҳбари Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказади", — дейилади хабарда.

Куннинг иккинчи ярмида туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф билан мамлакатга келади. Етакчилар музокаралар ўтказиши ва қатор тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0