Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳамон Украинадаги тинчликпарвар кучларга қарши — Песков

Песков: АҚШ Украинадаги можарони ҳал қилиш учун воситачилик ҳаракатларини давом эттирмоқда ва Москва буни олқишлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. АҚШ ва Украина томонлари Украина масаласида ўз позицияларини бир-бирига яқинлаштира олмади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Аввалроқ "Франс Пресс" ўз манбасига таяниб, Украина делегацияси Лондонда АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлогг билан учрашув ўтказиши ҳақида хабар берган эди.

“Лондонда ҳақиқатан ҳам АҚШ воситачилик саъй-ҳаракатларини давом эттириши учун АҚШ, Украина элчиларининг учрашуви ҳақида гап борди. Тушунишимизча, ҳозирча айрим масалалар бўйича позицияларни яқинлаштиришнинг имкони бўлмади, шунинг учун ҳам бу учрашув ҳали бўлиб ўтгани йўқ”, — деди Кремль вакили.

Унинг қайд этишича, АҚШ Украинадаги можарони ҳал қилиш учун воситачилик ҳаракатларини давом эттирмоқда ва Москва буни олқишлайди.
Песков, шунингдек, журналистларнинг Россия Федерациясининг Украина ҳудудида европалик “тинчликпарварлар” мавжудлиги ҳақидаги позицияси ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Россия Украинадаги Европа “тинчликпарварлари”га қарши туришда давом этмоқда, деди Песков.

"Ҳа, Россия ҳали ҳам бунга қарши, лекин аслида бу Украина ҳудудидаги НАТО кучлари ва воситалари бўлади, яъни бу, аслида, махсус ҳарбий операция бошланишининг дастлабки сабабларидан бири эди", — деди Россия президенти матбуот котиби.

Унинг қўшимча қилишича, Москванинг европаликлар ва украиналиклар билан алоқаси йўқ, бироқ Россия президенти Владимир Путин Украинадаги можарони ҳал қилиш манфаати йўлида бундай алоқаларга очиқ.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ғалаба қозонишига ҳеч ким шубҳа қилгани йўқ — Путин