Россия компанияси Ислом цивилизацияси марказига аудиогид хизматини таклиф этди

Марказ компания билан аудиоҳикоялар яратиш бўйича ҳамкорлик қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Россия компанияси Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрчилар учун мўлжалланган турли тиллардаги аудиогид хизматини таклиф этди, дея хабар берди марказ матбуот хизмати.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Россиянинг "Анталекс" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур компания йирик музейлар, маданият муассасалари учун аудио ва видеоматериаллар тайёрлаб бериш билан шуғулланади.
Учрашувда Марказ музейи, ундаги экспозициялар, тарихий даврлар, шахслар ва кашфиётлар ҳақида аудиоҳикоялар яратиш бўйича ҳамкорлик қилиш учун музокаралар олиб борилди.
Российская компания предложила Центру исламской цивилизации услуги аудиогида
“Биз Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрчилар учун турли тилларда аудиогид хизмати кўрсатиш бўйича ўз хизматларимизни таклиф этмоқдамиз. Бу албатта, жуда катта мегалойиҳа, шу боис у билан ишлаш биз учун осон бўлмайди. Аммо, бу йирик ташаббусга муносиб ҳиссамизни қўшишимиз учун барча имкониятларимизни ишга соламиз”, — деди компаниянинг Ўзбекистондаги ижрочи директори Булат Шаймарданов.
Россия Ислом цивилизацияси марказида реставрация бўйича лаборатория очишни таклиф этди