Пасха инсонпарварлик қадриятларини эслатади – Мирзиёев

Ўзбекистон етакчиси православ насронийларнинг Пасха байрами муносабати билан Москва ва Бутун Рус Патриархига табрик йўллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Пасха байрамлари инсонпарварлик қадриятларининг дахлсизлигини эслатади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Рус черкови бош Патриархи Кирилга Ёрқин Пасха байрами муносабати билан йўллаган табригида маълум қилинган.
Тошкентда православ насронийлари Пасхани нишонлашмоқда

"Пасха байрамлари бизга инсонпарварлик қадриятларининг дахлсизлигини эслатади - ўз яқинига бўлган муҳаббат, раҳм-шафқат ва унга муҳтожларга ғамхўрлик қилиш, маънавий янгиланиш ва ахлоқий юксалиш истагини уйғотади", — дейилади Мирзиёевнинг Рус православ черкови сайтида эълон қилинган табрикномасида.

Ўзбекистон президенти Патриарх Кириллнинг Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш, дўст халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган шахсий саъй-ҳаракатларини қайд этди.
Пасха – Православ насронийларининг энг улуғ байрами ҳисобланади. Муқаддас китобларда ёзилишига кўра, ушбу кунда Исо Масиҳ ўлмидан 40 кун ўтиб қайта тирилган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Ўзбекистон Украинадаги Пасха сулҳини олқишлайди — ТИВ