Ўзбекистон афғонистонлик мутахассисларга “Тупроқ клиникаси”дан фойдаланишни ўргатмоқда

Лабораториядан тўлиқ ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида амалий ўқув машғулотлар ташкил этилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Афғонистонда “Тупроқ клиникаси” бўйича ўқув машғулотлари ўтказилмоқда, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Айни кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтининг икки нафар етакчи илмий ходими хизмат сафари билан Афғонистонда бўлиб турибди.
Мазкур ташриф Афғонистон билан аграр соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган.
Шу йилнинг март ойида Ўзбекистон Афғонистон “Тупроқ клиникаси” мобиль лабораториясини топширган. Лабораториядан тўлиқ ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида амалий ўқув машғулотлар ташкил этилди.
В Афганистане проводятся учебные занятия по теме "Почвенная клиника"
“Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан Афғонистон Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазирлиги ҳузуридаги тупроқ таҳлилига ихтисослашган ташкилотнинг 20 нафар мутахассисига услубий ва амалий кўникмалар ўргатилмоқда”, — дейилади хабарда.
“Тупроқ клиникаси” мобиль лабораторияси даланинг ўзида экин вегетациясининг турли босқичларида тупроқнинг мелиоратив ҳолатини, озиқа моддалари билан таъминланганлик даражасини ҳамда бошқа агрокимёвий кўрсаткичларини тез ва аниқ аниқлаш имконини беради.
Лаборатория асбоб-ускуналари ёрдамида ҳаракатчан азот (аммоний ва нитратлар), ҳаракатчан калий ва ҳаракатчан фосфор миқдорлари фотометрик усулда, шўрланиш даражаси кондуктометрик усулда аниқланади.
Афғонистонда Ўзбекистон дори-дармонларини рўйхатдан ўтказиш муддати қисқартирилиши мумкин