https://sputniknews.uz/20250417/ozbekiston-afgoniston-tuproq-klinika-48924982.html
Ўзбекистон афғонистонлик мутахассисларга “Тупроқ клиникаси”дан фойдаланишни ўргатмоқда
Ўзбекистон афғонистонлик мутахассисларга “Тупроқ клиникаси”дан фойдаланишни ўргатмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Лабораториядан тўлиқ ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида амалий ўқув машғулотлар ташкил этилди. 17.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-17T16:19+0500
2025-04-17T16:19+0500
2025-04-17T16:19+0500
жамият
ўзбекистон
афғонистон
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
қишлоқ хўжалиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/11/48924636_0:1:1280:721_1920x0_80_0_0_6fc79b30bade5b69d2eba487c954e180.jpg
TOШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Афғонистонда “Тупроқ клиникаси” бўйича ўқув машғулотлари ўтказилмоқда, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати. Айни кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтининг икки нафар етакчи илмий ходими хизмат сафари билан Афғонистонда бўлиб турибди. Мазкур ташриф Афғонистон билан аграр соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган. Шу йилнинг март ойида Ўзбекистон Афғонистон “Тупроқ клиникаси” мобиль лабораториясини топширган. Лабораториядан тўлиқ ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида амалий ўқув машғулотлар ташкил этилди. “Тупроқ клиникаси” мобиль лабораторияси даланинг ўзида экин вегетациясининг турли босқичларида тупроқнинг мелиоратив ҳолатини, озиқа моддалари билан таъминланганлик даражасини ҳамда бошқа агрокимёвий кўрсаткичларини тез ва аниқ аниқлаш имконини беради. Лаборатория асбоб-ускуналари ёрдамида ҳаракатчан азот (аммоний ва нитратлар), ҳаракатчан калий ва ҳаракатчан фосфор миқдорлари фотометрик усулда, шўрланиш даражаси кондуктометрик усулда аниқланади.
https://sputniknews.uz/20250408/afgoniston-ozbekiston-dori-darmonlar-48776473.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2025
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    жамият, ўзбекистон, афғонистон, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалиги
жамият, ўзбекистон, афғонистон, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалиги
Ўзбекистон афғонистонлик мутахассисларга “Тупроқ клиникаси”дан фойдаланишни ўргатмоқда
Лабораториядан тўлиқ ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида амалий ўқув машғулотлар ташкил этилди.
TOШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Афғонистонда “Тупроқ клиникаси” бўйича ўқув машғулотлари ўтказилмоқда, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 
матбуот хизмати.  Айни кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтининг икки нафар етакчи илмий ходими хизмат сафари билан Афғонистонда бўлиб турибди. 
Мазкур ташриф Афғонистон билан аграр соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган. 
Шу йилнинг март ойида Ўзбекистон Афғонистон “Тупроқ клиникаси” мобиль лабораториясини топширган. Лабораториядан тўлиқ ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида амалий ўқув машғулотлар ташкил этилди. 
“Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан Афғонистон Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазирлиги ҳузуридаги тупроқ таҳлилига ихтисослашган ташкилотнинг 20 нафар мутахассисига услубий ва амалий кўникмалар ўргатилмоқда”, — дейилади хабарда. 
“Тупроқ клиникаси” мобиль лабораторияси даланинг ўзида экин вегетациясининг турли босқичларида тупроқнинг мелиоратив ҳолатини, озиқа моддалари билан таъминланганлик даражасини ҳамда бошқа агрокимёвий кўрсаткичларини тез ва аниқ аниқлаш имконини беради. 
Лаборатория асбоб-ускуналари ёрдамида ҳаракатчан азот (аммоний ва нитратлар), ҳаракатчан калий ва ҳаракатчан фосфор миқдорлари фотометрик усулда, шўрланиш даражаси кондуктометрик усулда аниқланади.