TOШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Саъдуллаев МДҲнинг 2024 йил учун “Ҳамдўстлик юлдузлари” бош гуманитар мукофоти лауреати бўлди, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.
Мукофот ҳар йили Ҳамдўстлик давлатларининг вакилларига инсонпарварлик фаолияти соҳасидаги энг муҳим ютуқлари, жаҳон ютуқлари даражасига мос келадиган ҳамда МДҲга аъзо ҳар бир давлат ва умуман Ҳамдўстлик ривожланишига қўшган ҳиссаси учун берилади.
Соврин миқдори 2 миллион рублни ташкил қилади.
Бу йил олий мукофот учун 8 та давлатдан 15 номзод кураш олиб борди. МДҲнинг барча давлатларининг таниқли маданият ва таълим арбобларини ўз ичига олган ҳакамлар ҳайъати қарори билан совринлар етти нафар талабгорга топширилди.
“Маданият ва санъатга қўшган улкан ҳиссаси учун” номинацияси бўйича “Ҳамдўстлик юлдузлари” мукофоти совриндорлари:
Эдуард Тадевосян (Арманистон) – Арманистон халқ артисти, Ереван давлат консерваторияси профессори, Комитас квартети директори;
Елена Атрашкевич (Беларусь) - бастакор, Беларусь Бастакорлар уюшмаси раиси, Минск санъат коллежи ўқитувчиси;
Айжан Беккулова (Қозоғистон) — Номоддий маданий мерос бўйича миллий қўмита эксперти, Қозоғистон Ҳунармандлар уюшмаси раиси;
Денис Мацуев (Россия) – пианиночи, Россия халқ артисти, Москва давлат филармонияси солисти;
Рустам Саъдуллаев (Ўзбекистон) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Бутунроссия кинематография университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фахрий профессори.
Тақдирлаш маросими 14 май куни Душанбе шаҳрида МДҲ давлатлари ижодий ва илмий зиёлилари форумида бўлиб ўтади.