https://sputniknews.uz/20250416/rustam-sadullaev-mukofot-48905000.html
Рустам Саъдуллаев “Ҳамдўстлик юлдузлари” мукофоти лауреати бўлди
Рустам Саъдуллаев “Ҳамдўстлик юлдузлари” мукофоти лауреати бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Бу йил олий мукофот учун 8 та давлатдан 15 номзод кураш олиб борди. Ҳакамлар ҳайъати совринни 7 нафар даъвогарга топширди. 16.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-16T14:10+0500
2025-04-16T14:10+0500
2025-04-16T14:10+0500
маданият
ўзбекистон
мдҳ
мукофот
кино
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0b/36786585_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_5e7f7d35fd0e70943d255c29ab85639b.jpg
TOШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Саъдуллаев МДҲнинг 2024 йил учун “Ҳамдўстлик юлдузлари” бош гуманитар мукофоти лауреати бўлди, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати. Мукофот ҳар йили Ҳамдўстлик давлатларининг вакилларига инсонпарварлик фаолияти соҳасидаги энг муҳим ютуқлари, жаҳон ютуқлари даражасига мос келадиган ҳамда МДҲга аъзо ҳар бир давлат ва умуман Ҳамдўстлик ривожланишига қўшган ҳиссаси учун берилади. Соврин миқдори 2 миллион рублни ташкил қилади. Бу йил олий мукофот учун 8 та давлатдан 15 номзод кураш олиб борди. МДҲнинг барча давлатларининг таниқли маданият ва таълим арбобларини ўз ичига олган ҳакамлар ҳайъати қарори билан совринлар етти нафар талабгорга топширилди. “Маданият ва санъатга қўшган улкан ҳиссаси учун” номинацияси бўйича “Ҳамдўстлик юлдузлари” мукофоти совриндорлари: Тақдирлаш маросими 14 май куни Душанбе шаҳрида МДҲ давлатлари ижодий ва илмий зиёлилари форумида бўлиб ўтади.
https://sputniknews.uz/20250408/ozbekiston--galaba-yolida-48780614.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0b/36786585_163:0:1123:720_1920x0_80_0_0_027c61a80281a830b6dd01ae3ad52c43.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, ўзбекистон, мдҳ, мукофот, кино
маданият, ўзбекистон, мдҳ, мукофот, кино
Рустам Саъдуллаев “Ҳамдўстлик юлдузлари” мукофоти лауреати бўлди
Бу йил олий мукофот учун 8 та давлатдан 15 номзод кураш олиб борди. Ҳакамлар ҳайъати совринни 7 нафар даъвогарга топширди.
TOШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Саъдуллаев МДҲнинг 2024 йил учун “Ҳамдўстлик юлдузлари” бош гуманитар мукофоти лауреати бўлди, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси
матбуот хизмати. Мукофот ҳар йили Ҳамдўстлик давлатларининг вакилларига инсонпарварлик фаолияти соҳасидаги энг муҳим ютуқлари, жаҳон ютуқлари даражасига мос келадиган ҳамда МДҲга аъзо ҳар бир давлат ва умуман Ҳамдўстлик ривожланишига қўшган ҳиссаси учун берилади.
Соврин миқдори 2 миллион рублни ташкил қилади.
Бу йил олий мукофот учун 8 та давлатдан 15 номзод кураш олиб борди. МДҲнинг барча давлатларининг таниқли маданият ва таълим арбобларини ўз ичига олган ҳакамлар ҳайъати қарори билан совринлар етти нафар талабгорга топширилди.
“Маданият ва санъатга қўшган улкан ҳиссаси учун” номинацияси бўйича “Ҳамдўстлик юлдузлари” мукофоти совриндорлари:
Эдуард Тадевосян (Арманистон) – Арманистон халқ артисти, Ереван давлат консерваторияси профессори, Комитас квартети директори;
Елена Атрашкевич (Беларусь) - бастакор, Беларусь Бастакорлар уюшмаси раиси, Минск санъат коллежи ўқитувчиси;
Айжан Беккулова (Қозоғистон) — Номоддий маданий мерос бўйича миллий қўмита эксперти, Қозоғистон Ҳунармандлар уюшмаси раиси;
Денис Мацуев (Россия) – пианиночи, Россия халқ артисти, Москва давлат филармонияси солисти;
Рустам Саъдуллаев (Ўзбекистон) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Бутунроссия кинематография университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фахрий профессори.
Тақдирлаш маросими 14 май куни Душанбе шаҳрида МДҲ давлатлари ижодий ва илмий зиёлилари форумида бўлиб ўтади.