Андижон вилоятида 5,7 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Йил якунига қадар умумий 305 минг нафар аҳолини даромадли иш билан таъминлаш мақсад қилинган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Бу йил Андижон вилоятида 5 миллиард 700 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоятнинг 2025 йилда эришилиши режалаштирилган асосий мақсадларга оид тақдимот билан танишди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией об основных целях, запланированных к достижению в Андижанской области в 2025 году.
Шу йилнинг биринчи чорагида инвестиция лойиҳалари самарасида ҳамда тижорат банклари иштирокида 77 минг нафар фуқаро иш билан таъминланган.
2025 йилда Андижонда қуйидагилар амалга оширилади:
5 миллиард 700 миллион долларлик 166 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бу орқали 31 мингта иш ўрни очилади;
31 турдаги янги маҳсулот олиш йўлга қўйилиб, 1,5 миллиард долларлик экспорт имконияти яратилади;
корхоналарни барқарор энергия билан таъминлаш учун 65 мегаватт янги қувватлар барпо этилади;
йил якунига қадар умумий 305 минг нафар аҳолини даромадли иш билан таъминлаш мақсад қилинган.
Тақдимотда иқтисодиётни диверсификация қилиш, саноатни ривожлантириш, янги технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией об основных целях, запланированных к достижению в Андижанской области в 2025 году.
“2025 йилда иқтисодий ўсиш суръати 5,5 фоизга етиши кутилмоқда”, — дейилади хабарда.
Президент мутасаддиларга лойиҳаларни ўз вақтида бажариб, аҳолини даромадли иш билан таъминлаш, ишсизларни касбга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида президент иштирокидаги йиғилишда Андижон вилояти ҳокимининг инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган таклифлари маъқулланган эди.
Шавкат Мирзиёев Андижон халқаро аэропортини бориб кўрди