Хоккей: Ўзбекистон Арманистондаги турнирда Кувайт устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Ереванда хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг IV дивизион беллашувлари бошланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик хоккейчилар Арманистонда бўлиб ўтаётган мусобақада Кувайт жамоаси устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Ереванда хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг IV дивизион беллашувлари бошланди.
“Илк бор дунё биринчиликларида майдонга чиққан йигитларимиз Кувайтни йирик 13:3 ҳисобида мағлуб этишди”, — дейилади хабарда.
Энди Ўзбекистон жамоаси 2-турда Арманистон, 3-турда Эрон, 4-турда Индонезия, 5-турда эса Малайзия жамоалари билан беллашади.
Эрон, Кувайт, Малайзия, Индонезия ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокидаги турнир 19 апрелга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Хоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиландда тарихий ғалабани қўлга киритган эди. Ушбу ғалаба Ўзбекистон жамоасига келаси йили III дивизионнинг “А” гуруҳида қатнашиш имкониятини тақдим этди.
Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар тарихий ғалабани қўлга киритди