Ўзбекистон ва Эрон ўртасида режалаштирилган тадбирлар маълум қилинди

Май ойида Теҳронда Ўзбекистон ва Эрон ишбилармонлари иштирокида қатор тадбирлар ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Теҳронда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги 16-йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Эрон Ислом Республикаси президентининг халқаро ишлар ва минтақавий ҳамкорлик бўйича биринчи вице-президенти Али Нажафи Хошрудий билан учрашди.
Мулоқотда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

"Жорий йилнинг май ойида Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги 16-йиғилиши, қўшма бизнес-форум ва “Made in Uzbekistan” кўргазмасини ўтказиш бўйича келишувга эришилди", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ўзаро савдода барқарор ва мувозанатли ўсишга эришишга қаратилган қўшма чоралар келишиб олинди.
Ўзбекистон-Эрон: Чобаҳор портидан фойдаланиш бўйича музокаралар жадаллаштирилади