https://sputniknews.uz/20250111/ozbekiston-eron-chobahor-porti-47514132.html
Ўзбекистон-Эрон: Чобаҳор портидан фойдаланиш бўйича музокаралар жадаллаштирилади
Ўзбекистон-Эрон: Чобаҳор портидан фойдаланиш бўйича музокаралар жадаллаштирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Эрон: Чобаҳор портидан фойдаланиш бўйича музокаралар жадаллаштирилади
2025-01-11T17:58+0500
2025-01-11T17:58+0500
2025-01-11T17:58+0500
ўзбекистон
эрон
ҳамкорлик
транспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/13/45263768_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_57503fe5f3dfdc163a49ee1946c99ed3.jpg
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари - Портлар ва денгизчилик ташкилоти раҳбари Али Акбар Сафои билан учрашди.Али Акбар Сафои Эрон раҳбариятининг Марказий Осиё давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш қатъиятига ишора қилиб, Эрон мазкур минтақа мамлакатлари билан транзит ва транспортни мустаҳкамлашга катта аҳамият беришини таъкидлади.Портлар ва денгизчилик ташкилоти раҳбари Ўзбекистон томонига Эрондаги муҳим транспорт-логистика "хаб"ларидан бири ҳисобланган Чобаҳор порти имкониятларидан кенг фойдаланиш, унинг ҳудудидан омборхона ва турли терминаллар қуриш ёки сотиб олиш мумкинлигини эътироф этди.
https://sputniknews.uz/20250110/eron-yigimlar-47503927.html
ўзбекистон
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/13/45263768_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_17e262bca4f936a267596a61f92235ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон эрон чобаҳор порти
ўзбекистон эрон чобаҳор порти
Ўзбекистон-Эрон: Чобаҳор портидан фойдаланиш бўйича музокаралар жадаллаштирилади
Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари - Портлар ва денгизчилик ташкилоти раҳбари Али Акбар Сафои билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари - Портлар ва денгизчилик ташкилоти раҳбари Али Акбар Сафои билан учрашди.
Мулоқот давомида транспорт ва логистика соҳасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, Эроннинг денгиз портлари, шу жумладан, Чобаҳор портидан фойдаланиш борасида музокараларни жадаллаштириш масаласи муҳокама этилди.
Али Акбар Сафои Эрон раҳбариятининг Марказий Осиё давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш қатъиятига ишора қилиб, Эрон мазкур минтақа мамлакатлари билан транзит ва транспортни мустаҳкамлашга катта аҳамият беришини таъкидлади.
Портлар ва денгизчилик ташкилоти раҳбари Ўзбекистон томонига Эрондаги муҳим транспорт-логистика "хаб"ларидан бири ҳисобланган Чобаҳор порти имкониятларидан кенг фойдаланиш, унинг ҳудудидан омборхона ва турли терминаллар қуриш ёки сотиб олиш мумкинлигини эътироф этди.